Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорлик алоқалари стратегик даражага кўтарилгани алоҳида таъкидланди.
Суҳбат давомида ҳудудлараро алоқалар изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди. Шу билан бирга, икки давлатнинг маҳаллий вакиллик органлари ўртасидаги мулоқотни янада ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама этилди.
Томонлар иқтисодиёт, инвестиция, таълим, маданият ва туризм йўналишларида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга ҳамда парламентлараро мулоқотни фаоллаштиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.
Шунингдек, 2025 йил 5-9 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясида Хитой парламенти делегациясининг иштирок этиши юзасидан фикр алмашилди. Хитой томонининг ушбу нуфузли тадбирга катта қизиқиш билдираётгани икки давлат ўртасидаги дўстона алоқаларнинг яна бир ёрқин ифодаси бўлди.
Мазкур учрашув Ўзбекистон-Хитой стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва янада ривожлантириш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.