Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевга табрикнома йўллади

    Ҳукумат 24 июл 2024 271

    Муҳтарам Президент жаноблари!

    Туғилган кунингиз муносабати билан Сизга энг самимий табрикларим ва энг эзгу тилакларимни изҳор этишга ижозат бергайсиз.

    Жорий йилнинг январь ойида Сиз рафиқангиз билан Хитойга муваффақиятли давлат ташрифини амалга оширган эдингиз, бу ташриф давомида Сиз билан самарали ва натижадор музокаралар олиб бордик, икки томонлама муносабатларни янги даврда барча шароитда кенг қамровли стратегик шериклик даражасига кўтариш ва Хитой - Ўзбекистон умумий тақдирини янада юксак босқичдан барпо этишимизга келишиб олдик ҳамда икки давлат ўртасидаги барча йўналишлар бўйича ҳамкорликнинг янги режасини белгилаб олдик. Яқинда Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида учрашув ўтказдик ва Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлиги бўйича янги келишувларга эришдик.

    Хитой-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаман ва Сиз билан мустаҳкам дўстлигимизни қадрлайман. Сиз билан биргаликда барча соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш ва Хитой-Ўзбекистон муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш бўйича саъй-ҳаракатларга тайёрман. Ишончим комил, Сизнинг раҳбарлигингизда "Ўзбекистон - 2030" стратегиясида белгиланган барча мақсадлар, албатта, ўз вақтида амалга оширилади.


    Си Цзиньпин,

    Хитой Халқ Республикаси Раиси

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates