Меҳмонларни университет ректори А.Реймов кутиб олиб, университетимизнинг ўқув жараёни ҳамда бу ерда талабалар учун яратилган шароитлар ҳақида таништириб ўтди. Шундан сўнг меҳмонлар университетнинг Чет тиллари факультети талаба-ёшлари билан учрашди. Учрашув давомида бугунги кунда факультетда хитой тилини ўрганаётган талаба-ёшлар билан суҳбатлашди. Талабалар томонидан Хитой халқининг миллий куй-қўшиқлари ижро этилди.
Шунингдек, суҳбат давомида университетимизда келажакда талабалар орасида хитой тилини ўргатишни кенгайтириш мақсадида, волонтёрлар томонидан тил ўргатиш марказини ташкиллаштириш ҳамда Хитой Халқ Республикасининг олий таълим муассасалари билан таълим йўналишлари бўйича илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш, талабаларнинг академ мобиллигини, шунинг билан бир қаторда профессор–ўқитувчиларнинг тажриба алмашувини йўлга қўйиш, хитой тилини ўрганаётган талаба-ёшларнинг ёзги амалиётини эса Хитой Халқ Республикасининг олий таълим муассасаларида олиб борилишини ташкиллаштириш ва шу каби бир қатор масалалар юзасидан суҳбатлар олиб борилди.
Учрашув сўнгида Хитой Халқ Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Сзюн илиқ юз билан кутиб олганлиги учун университет жамоасига ўз миннатдорчилигини билдирди.









