Хитойда аниқланган SFTS вирусининг хавфлилик даражасини шифокор баҳолади

    Долзарб 9 август 2020 1392

    Хитойда аниқланган янги SFTS вирус инфекцияси коронавирус билан гриппнинг аралашмасидан камроқ хавфлидир.

    Ушбу нуқтаи назарни Новосибирск давлат тиббиёт университети ички касалликлар кафедраси доценти Владислав Митрохин URA.RU га баён қилган.

    Унинг сўзларига қараганда, янги касаллик ҳақида ҳозирча маълумотлар етарли эмас. Ҳозирча янги вируснинг фақат ошқозон-ичакка таъсири ҳақида гапириш мумкин.

    «Лекин энг хавфлиси бу коронавирус билан грипп вирусининг бирикиши деб ўйлайман. Агар бир вақтнинг ўзида иккаласи билан касалланса, албатта», — деб ҳисоблайди эксперт.

    Шунингдек, у ҳамкасбларининг янги вирус ҳозир Россия учун хавфли эмас, деган фикрига ҳам эътибор қаратди. Лекин Владислав Митрохин тўлиқ манзаранинг мавжуд эмаслиги ҳақида ҳам қўшимча қилади. Янги касаллик коронавирус каби кенг эмас, балки маҳаллий даражада тарқалиши мумкин, деган тахмин мавжуд. Лекин маълумотларнинг етарли эмаслиги ҳозирча хулоса қилиш имконини бермайди.

    «Вируснинг юқиш йўллари қанақанги эканлиги аниқ эмас. Ўйлайманки, ҳафта давомида биз кўпроқ ахборот олишимиз мумкин», — деди Владислав Митрохин.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates