Хитойда мактаб ўқувчиларининг телефонлари болға билан уриб синдирилди

    Хитойнинг марказий қисмида жойлашган Лоуди шаҳри хусусий мактаблардан бирида смартфонлардан фойдаланишни қатъий тақиқлаш орқали мактаб ўқувчиларини тарбиялашда ноодатий усуллардан фойдаланилди.

    Ушбу таълим муассасасида телефондан фойдаланиш қатъиян тақиқланган ва бу қоидани бузганлик учун кескин чоралар кўришга қарор қилинган.

    Яқинда Хитойда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган воқеа юз берди. Мазкур мактабнинг барча ўқувчилари саф тортган ва ҳарбий кийимда бўлган таълим муассасаси ходими уларнинг кўз ўнгида болаларнинг смартфонларини намойишкорона синдириб ташлаган. Шундан сўнг у гажетларни сувга улоқтирган.

    Мактаб ходимининг мазкур хатти-ҳаракатлари Хитой жамоатчилигининг қизғин муҳокамаларига сабаб бўлди. Баъзи одамлар ушбу таълим усулларини қўллаб-қувватлашди, чунки бу усулни интизомни сақлаш ва ўқувчиларга тўғри тарбия бериш учун зарур деб ҳисоблашди.

    Бироқ, кўпчилик бундай хатти-ҳаракатларни қоралаб, таълимга бундай ёндашувнинг қатъийлиги ва нодемократиклигидан хавотир билдирди. Юзага келган баҳс-мунозаралар натижасида бундай чораларнинг қанчалик тўғрилиги масаласи очиқлигича қолмоқда, деб хабар беради cursorinfo.co.il.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates