Хитойга ерёнғоқ экспорт қилувчи корхоналар сони 30 тага етди

    Агросектор 25 июл 2021 787

    Бугунги кунгача Ўзбекистондаги ерёнғоқ маҳсулотини қадоқловчи 22 та корхоналар Хитой Халқ Республикаси Бош божхона бошқармаси сайтида рўйхатдан ўтказилиб, мамлакатимиз тадбиркорлари томонидан Хитой давлатига фаол экспорт жараёни амалга ошириляпти.

    Ушбу корхоналарнинг экспорт натижаларига қараб рўйхат янада кенгайтирилиб, айни кунларда Хитой давлатининг фитосанитар талабларига жавоб берган экспортёр корхоналарнинг сони 30 тага етди.

    Келишувга асосан, ерёнғоқ экспорт қилувчи тадбиркорлар учун бир қатор талаблар белгиланган:

    Унга кўра, ҳар бир қадоқда аниқ қилиб, хитой ёки инглиз тилида «This consignment is exported to the Peoples Republic of China» («Ушбу маҳсулот Хитой Халқ Республикасига экспорт қилинмоқда») деб ёзилиб, маҳсулот номи, уни етиштирган, ишлаб чиқарган, қайта ишлаган ва сақлаган корхонанинг номи ҳамда рўйхатга олиш рақами каби маълумотлар кўрсатилиши шарт.

    Маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозимки, юртимиз тадбиркорларига янада кўпроқ қулайликлар, енгиллик яратиш мақсадида маҳсулотларни автотранспортда учинчи мамлакат ҳудудидан транзит орқали етказиш бўйича келишув ҳам имзоланган бўлиб, шу асосда ўзбекистонлик тадбиркорлар Хитойга ерёнғоқни Қозоғистондан «Алашанкоу» (темир йўл орқали) ва «Хоргос», Қирғизистондан «Иркештам» ҳамда «Тургарт» чегара ўтказиш пунктлари орқали автотранспортда бемалол олиб ўтишлари мумкин, деб хабар беради «Ўздавкарантин» инспекцияси матбуот хизмати.

    Шунингдек, хабар орқали тадбиркорлар томонидан белгиланган талабларга риоя этилмаса, маҳсулотлар чегара назорат пунктларидан қайтарилиши ва экспортга очилган бозорларга кириш имконияти камайиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates