баннер
17 апр 2025
09:17

    Хитойлик тадқиқотчи диссертациясини ўзбек тилида ҳимоя қилди

    Фан 7 июл 2023 2199

    Хитойлик тадқиқотчи Да Зҳенхин ўзбек тилини 6 йил давомида ўрганди. 

    Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёт университетида 6 йил давомида ўзбек тилини ўрганиб, илмий изланиш олиб борган хитойлик тадқиқотчи Да Зҳенхин “Ўзбекча ва хитойча мақолларнинг лингвистик тадқиқи” мавзусидаги диссертациясини ўзбек тилида ҳимоя қилди.

    Да Зҳенхин илмий ишини ёзиш жараёнида ўзбекча-хитойча луғат тайёрлади.

    Луғат ўзбек тилини ўрганмоқчи бўлган хитойлик ва хитой тилини ўрганмоқчи бўлганлар, таржимонлар учун жуда катта манба сифатида эътироф этилди.

    У сентябрь ойидан бошлаб, Хитойнинг машҳур Шанхай чет тиллари университетида талабаларга ўзбек тилидан дарс беради, ўзбек тили, маданияти ва адабиётининг Хитойдаги фаол тарғиботчиси ва вакили бўлади.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech