Fram 2 миссияси экипажи биринчи марта Ер қутблари устидан 425-450 километр баландликда учиб ўтади, дея хабар беради компаниянинг Х ижтимоий тармоғидаги профили.
Парвознинг бош ҳомийси хитойлик тадбиркор ва тадқиқотчи мальталик Чун Ван бўлди. У парвоз учун қанча пул сарфлагани номаълум.
Шунингдек, экипаж таркибида норвегиялик режиссёр Яннике Миккельсен, австралиялик тадқиқотчи Эрик Филипс ва германиялик биринчи аёл космонавт Рабеа Рогге ҳам бор. Бу уларнинг биринчи парвозидир.
Миссия уч кундан беш кунгача давом этади. Экипаж аъзолари СТИВ деб номланувчи қутб ёғдусига ўхшаш атмосфера ҳодисасини ўрганишади, коинотда рентген тасвирларини олишади ва парвознинг соғлиққа таъсирини баҳолайди, деб хабар беради kommersant.ru.