30 март, якшанба куни Германиянинг Isar Aerospace компанияси ўзининг Spectrum учувчисиз орбитал ракетасини биринчи марта учирди. Ракета ҳавога кўтарилганидан 40 сония ўтиб портлади, бироқ учириш муваффақиятли бўлди, деб хабар бермоқда CBS News.
Қайд этилишича, Норвегиянинг Арктикадаги Андоя космодромидан учирилган Spectrum ракетаси Европадан сунъий йўлдошларни учириш имкониятини яратишга мўлжалланган. Isar Aerospace парвозни муваффақиятли деб атади.
Нашрнинг таъкидлашича, орбитал ракеталар сунъий йўлдошлар каби юкларни Ер орбитасига ёки ундан ташқарига олиб чиқишга мўлжалланган. Spectrumнинг ишга туширилиши Россияни ҳисобга олмаганда Европа қитъасидан орбитал ракетанинг биринчи учирилиши бўлди, деб хабар беради korrespondent.net.