Хонадонда 1 млрд сўмлик пиротхеника воситалари ва тамаки маҳсулотлари сақланаётганлиги фош қилинди

    Хавфсизлик 19 декабр 2023 698

    Божхоначиларнинг айтишича, мазкур топилган пиротехника воситалари бу йил ҳисобидан рекорд ҳолат экан.

    Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ва Ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг хонадондаги яширин омбори фош қилинди.

    Пойтахтимизнинг Сергели туманидаги аввалдан кузатувга олинган шахснинг хонадони белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, бу ерда хорижда ишлаб чиқарилган ва муқаддам турли йўллар билан республикамизга олиб кирилган 162 минг 153 дона салютлар ва петардалар сақланаётганлиги маълум бўлди.

    Фақатгина шу эмас, бу ерда хорижда ишлаб чиқарилган, аммо рақамли маркировка кодларига эга бўлмаган 9500 қути тамаки маҳсулотлари ҳам сақланаётган экан.

    Шундай қилиб, тезкор тадбир давомида олиб қўйилган пиротехника воситалари ва тамаки маҳсулотларининг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 1 млрд сўмдан ошмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, республикамиз божхоначилари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аниқланган 140 га яқин божхона қонунбузилиши ҳолатларида қиймати салкам 2,7 млрд сўмлик 3 млн. 158 минг донадан зиёд пиротехника воситаларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйилган.

    Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates