1 млрд сўмлик пиротехника маҳсулотлари мусодара қилинди

    Хонадон кўздан кечирилиб, 50 қутидан иборат яна 2800 дона мушак пиротехника воситаси топилди.

    Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ДХХ ва Миллий гвардия билан ҳамкорликда Қўқон шаҳрида ноқонуний пиротехника воситаларининг айланмасига чек қўйди.

    Тезкор тадбир давомида кузатувга олинган «Дамас» русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганда, унда 16 қутида 900 донага яқин «7 SHOTS» турдаги мушаклар борлиги аниқланди.

    Ҳайдовчининг кўрсатмаси асосида у яқинлашган хонадон ҳам кўздан кечирилиб, 50 қутидан иборат яна 2800 дона мушак пиротехника воситаси топилди.
    Жами 66 қутидан иборат, 3700 донага яқин пиротехника маҳсулотларининг дастлабки қиймати 1 млрд 35 млн сўмни ташкил қилди. Барча буюмлар процессуал тартибда расмийлаштирилиб, вақтинча сақловга олинди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates