Фарғонада 5.8 млн дона пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

    Фарғона туманида олдиндан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги юк машинаси кўздан кечирилганда юкхонада 2 турдаги 2 млн 324 минг дона салют ва петардалар ортилгани фош бўлди.

    Бу ҳақда Божхона қўмитаси маълум қилди.

    Хабарда айтилишича, мазкур юк автотранспорт воситаси келиб тўхтаган хонадон ҳам кўздан кечирилганида, бу ерда ҳам 2 турдаги 3 млн 485 минг донадан зиёд салют ва петардалар борлиги аниқланди.

    Шундай қилиб, мазкур ҳолатда ҳуқуқбузарлардан олиб қўйилган, муқаддам ноқонуний йўллар билан олиб кирилган ва сифати кафолатланмаган пиротехника воситаларининг умумий миқдори 5,8 млн донадан ошмоқда.

    Ҳозирда вақтинча сақловга топширилган мазкур пиротехника воситаларининг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра салкам 1,3 млрд сўмни ташкил қилмоқда.

    Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates