Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ахборот хизмати хабар берди.
Шу йилнинг 21 октябрь куни соат 22:50ларда “Наманган” ЙПХ масканида ЙҲХХ “Қамчиқ” довони бўйича ЙПХ отряди ходимлари томонидан “Водий-Тошкент“ йўналишида ҳаракатланиб келган ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган З.А. бошқарувидаги “Hyundai Porter” русумли юк автомобили тўхтатилиб текширилганда, юкхонасида 36 та “Волк“ ҳамда 112 та “7 Shots” номли пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланди.
Ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ҳайдовчи З.А. ва аниқланган пиротехника воситалари ИЖҚК Департаментининг Поп тумани бўлими ходимларига топширилди.