Самарқандда пиротехника воситаларини олиб кетаётган шахс ушланди

    Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

    Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси хабар берди.

    Қайд этилишича, “Фарғона-Самарқанд” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган автотранспорт воситаси “Манас” ЙПХ масканида тўхтатилиб, автотранспорт воситасининг юкхонаси кўздан кечирилганида, ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 5 турдаги жами 153 минг донадан зиёд пиротехника воситалари ва салютлар борлиги аниқланди.

    Ҳозирда вақтинча сақловга олинган пиротехника воситаларининг умумий қиймати дастлабки ҳисоб китобларга кўра 150 млн. сўмдан ортиқни ташкил қилмоқда.

    Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates