10 декабрь куни кеча Бекобод шаҳар “Обод турмуш” МФЙ ҳудудида, 37 ёшли фуқаро A.R. бошқарувида бўлган Собалт автомобили ходимлар томонидан тўхтатилиб текширилганда, автомашинада фуқаро R.N.ga тегишли бўлган 104 минг 542 дона “британик” ва «7-шотс” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилиб олинди.
Бекобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса “Ойбек” ЙПХ масканида тунги хизматга жалб қилинган ИИБ ходимлари томонидан тўхтатилган Собалт ҳайдовчиси ЙПХ инспекторининг ишорасига бўйсунмай, йўналишида давом этган.
Кўрилган чоралар натижасида тўхтатилган ҳайдовчи F.Q. бошқарувидаги машина юкхонасида фуқаро Z.B. (аёл)га тегишли бўлган 1104 қути турли ҳажм ва кўринишдаги пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.
Ҳозирда ҳолатлар юзасидан ҳудудий ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.