Ўтказилган рейд давомида Тошкент вилояти, Тошкент тумани, “Тутзор“ МФЙда яшовчи Ш. А. томонидан яшаш хонадонида ноқонуний равишда 1 дона Амур йўлбарси ва 7 дона йўлбарссимон питон илонлари сақланаётганлиги аниқланди.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг “Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги 736-сон қарорига асосан, 2025 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан кўпгина (рўйхат асосида) ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлаш ҳамда цирк томошаларида ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш таъқиқланди.
Ёввойи ҳайвонлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилди. Бош прокуратура томонидан ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилмоқда.









