Хонанда шоирга 30 млн сўм товон пули тўлайди

    Ижтимоий ҳаёт 28 апрел 2023 1448

    Хонанда А.Шерматов томонидан ҳеч қандай рухсатсиз шоирга тегишли “Кутмаган кунларим, кутган кунларим” номли тўпламидаги “Балосиз — гўёки ғамимни ейсиз”, деб бошланувчи “Айёр дўстларим” шеъридан фойдаланиб қўшиқ қилган.

    Фарғона вилоят адлия бошқармасига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Б. Фазлиддин муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишни сўраб ариза билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Фарғона вилоят адлия бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

    Таъкидланишича, хонанда А.Шерматов томонидан ҳеч қандай рухсатсиз шоирга тегишли “Кутмаган кунларим, кутган кунларим” номли тўпламидаги “Балосиз — гўёки ғамимни ейсиз”, деб бошланувчи “Айёр дўстларим” шеъридан фойдаланиб қўшиқ қилган.

    Шоирнинг мурожаати адлия бошқармаси томонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилди. Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг қарорига асосан, хонанда А.Шерматов муаллифлик ҳуқуқбузарлиги содир этилганлик факти тасдиқланди. Унга нисбатан маъмурий жарима жазоси тайинланди.

    Шоир Б.Фазлиддин фойдасига Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг ҳал қилув қарори эълон қилинди. Унга кўра, хонандадан шоир фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробари, яъни 30 млн. сўм товон пули ундириладиган бўлди.

    Маълумот учун:

    Хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев томонидан шоир Б. Фазлиддиннинг ҳеч қандай рухсатини олмасдан шоирга тегишли бўлган айнан ушбу шеър — “Кутмаган кунларим, кутган кунларим” тўпламидаги “Балосиз — гўёки ғамимни ейсиз”, деб бошланувчи “Айёр дўстларим” шеъридан фойдаланиб қўшиқ ижро қилганлиги учун суд томонидан шоир-муаллиф фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 баробари, яъни 24 млн сўм товон пули, 2 млн сўм маънавий зарар, жами 26 млн сўм ундириб берилган эди.

    Аслида бу каби ҳолатлар кенг жамоатчиликни хурсанд қилиши керак! Чунки бу каби ҳолатлар мамлакатимизда қонунлар ҳаётий тарзда ишлаётганлигидан далолат беради.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates