Адлия вазирлиги томонидан ҳолат бўйича, қонунчиликда белгиланган тартибда «R.R.S.» МЧЖга тегишли бўлган «Н.» радиоканалида текширув ўтказилган ва текширув давомида Х. Тоджибоевнинг хажвиялари муаллифнинг меросхўри бўлган И.Тоджибоеванинг рухсатисиз «Н.» радио эфирларида эшиттирилгани аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича «R.R.S.» МЧЖга қонун ҳужжатлари бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилиб, ҳуқуқбузарлик бартараф этилди.
Муаллифлик ҳуқуқи объектларидан муаллиф (унинг вориси) ёки мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотлар билан тузилган шартнома асосида фойдаланилиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг вафотидан сўнг асар эълон қилинганидан кейин етмиш йил давомида ҳуқуқий ҳимояга эга бўлади.