Қарорга кўра, “Water life mineral” масъулияти чекланган жамияти (инвестор)га Андижон вилояти Хонобод шаҳрида қуйидагиларни ташкил этиш бўйича босқичма-босқич 10 гектаргача бўлган ер участкаси доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади:
▪️I босқичда – “Life Khonobod” бренди остида маъданли сув ишлаб чиқариш, аҳоли ва туристлар учун ичимликлар галереяси (бювет), эсдалик буюмлари (сувенер) дўкони ва ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар намойиш этиладиган шоурумларни;
▪️II босқичда – замонавий дам олиш масканини (меҳмонхона мажмуаси).
Лойиҳани амалга ошириш доирасида инвестор қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
▪️I босқичда (2020-2021 йиллар) – ўз маблағлари ва хорижий кредитларни жалб қилиш ҳисобига 14,3 млн евро миқдорида инвестиция киритиш ва камида 200 та янги иш ўрнини яратиш;
▪️II босқичда (2022-2023 йиллар) – ўз маблағлари ва банк кредитини жалб қилиш орқали 20 млрд сўм инвестиция киритиш ҳисобига замонавий 150 ўринли дам олиш масканини қуриш ва камида 30 та янги иш ўрнини яратиш.









