Хоразм вилоятида 12,5 минг истеъмолчи электр таъминотидан узилди

    Соат 12:15 да Хоразм вилоятида юз бераётган кучли ёмғир оқибатида 6-10 кВли 41 та электр узатиш тармоғи 78 МВт қувват билан авариявий ўчган.

    Бунинг натижасида Ҳазорасп, Боғот, Хонқа, Қўшкўпир ва Янгиариқ туманлари истеъмолчилари қисман (12 минг 500 та) ва кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан узилган, дея хабар қилади Энергетика вазирлиги ахборот хизмати.

    Ҳозирги вақтда ноқулай об-ҳаво (кучли ёмғир ва шамол) шароитига қарамай, махсус бригадалар томонидан ушбу носозлик бартараф этилмоқда.

    Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўралди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates