Хоразмда 40 дан зиёд маҳаллага мебель ва компьютер жамланмалари берилди

    Мамлакатимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги олдидан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими томонидан вилоятдаги 40 дан зиёд маҳалла фуқаролар йиғинларига замонавий мебель жиҳозлари ва компьютер жамланмалари топширилди.

    Мебель ва компьютер жамланмаси учун фонднинг 261 миллион 200 минг сўмлик пул маблағи йўналтирилди.

    Бундан ташқари, фонд ходимлари томонидан байрам арафасида Хоразмда истиқомат қилиб келаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уларга ҳам моддий, ҳам маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида 20 дан ошиқ фуқарога Тошкент вилоятидаги “Навбаҳор” сиҳатгоҳида даволаниб, соғлиғини тиклаб қайтишлари учун йўлланма берилган бўлса, Урганч шаҳрининг Жингавуз маҳалласида истиқомат қилаётган 1-гуруҳ ногирони Хотира Эшчанова, Олимпия маҳалласида истиқомат қилаётган Нилуфар Нурметова ҳамда Юқори-боғ маҳалласида истиқомат қилаётган 2-гуруҳ ногирони Аноргул Самандарова ҳолидан хабар олиниб, уларга ногиронлар аравачалари топширилди.

    Бир сўз билан айтганда, Хоразмда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, унинг туман ва шаҳар бўлинмалари томонидан байрам санаси муносабати билан саховат тадбирлари давом эттирилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатилмоқда, деб хабар беради “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates