Хоразмда кўмир олиш учун ажратилган маблағларни талон-торож қилган МЧЖ раҳбари фош бўлди

    Хоразм вилоятида МЧЖ раҳбари кўмир сотиб олиш учун ажратилган маблағларни талон-торож қилгани аниқланди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ya.F.” МЧЖ масъул шахслари давлат хусусий шерикчилик битимига асосан тумандаги 31 та ижтимоий соҳа объектларини иситиш мавсумида кўмир билан узлуксиз таъминлаш учун ажратилган маблағларнинг 301,1 млн сўмини бошқа мақсадларга сарфлаб, растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates