Хабарда Қўшкўпир тумани 19-умумтаълим мактаби ўқувчилари директор томонидан шоли экилган майдонга ишлаш учун юборилгани келтирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан ваколатли ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганиш ишлари олиб борилган. Ушбу вазият ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилинган. Ўрганиш натижасида мактаб директори томонидан ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги ҳолати ўз тасдиғини топмаган.
Шунингдек, ҳозирда ваколатли ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.