Хоразмда Хитой тажрибаси асосида “уй саноати” ривожлантирилади

    Ҳукумат 1 март 2024 548

    Боғот, Янгиариқ, Янгибозор, Қўшкўпир ва Урганч туманларида жун ва пиллани қайта ишлаш салоҳияти катта, Ҳазорасп, Хива, Тупроққалъа ва Хонқада қўл меҳнати асосида гилам тўқиш оммалашган

    Урганч шаҳридаги Махсус тиббиёт индустриал паркига 50 миллион долларлик 12 та лойиҳа жойлаштирилади.

    Йил якуни билан фармацевтика корхоналари сонини 26 тага, маҳсулот турини 50 тага етказиш муҳимлиги таъкидланди.

    Умуман, айтилган имкониятлардан фойдаланиб, вилоятга 1,5 миллиард доллар сармоя, шундан 1 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилиш, 600 миллион доллар экспортни амалга ошириш вазифаси қўйилди.

    Йиғилишда маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш учун 11,5 триллион сўм кредит йўналтирилиши белгиланди. Бу маблағларни самарали ишлатиш учун ҳар бир туман ва шаҳарни комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланади.

    Хоразмда Хитой тажрибаси асосида “уй саноати” ривожлантирилади. Масалан, Боғот, Янгиариқ, Янгибозор, Қўшкўпир ва Урганч туманларида жун ва пиллани қайта ишлаш салоҳияти катта, Ҳазорасп, Хива, Тупроққалъа ва Хонқада қўл меҳнати асосида гилам тўқиш оммалашган.

    Ушбу туманларда ипакчилик ва гиламчилик кооперациялари ташкил қилиниб, камида 10 мингта оила ўқитилади. Уларга 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади. Бу тармоққа вилоят бўйича жорий йилда қўшимча 100 миллиард сўм йўналтирилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates