Хориж автотранспортларининг Ўзбекистонда бўлиш муддати узайтирилди

    Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарор қилган.

    Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиб, 2020 йил ҳисобидан қайтариб олиб чиқиш муддати тугайдиган хорижий автотранспорт воситаларини республикамиз ҳудудидан қайтариб олиб чиқиш муддати 2020 йил 1 ноябрдан 2021 йил 1 апрелга қадар узайтирилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси.

    Эслатиб ўтамиз, 23 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўз телеграм каналида Республика махсус комиссияси, чегаралар очилгунча, бундай автомобилларнинг Ўзбекистонда бўлиш муддатини узайтириши ёки чиқиб кетиши учун махсус коридор яратиб бериши кераклиги, мутахассис ва масъуллар вазиятни холис баҳолаб, ҳал этиш чораларини кўришини сўраб, мурожаат қолдирган эди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates