Хорижда маҳкум этилган шахсларни Ўзбекистонга қабул қилиш чоралари такомиллаштирилмоқда

    Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокамаси бўлиб ўтди.

    Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати хабар берди.

    Қонунда озодликдан маҳрум этилган шахсларни улар жазо ўташини давом эттириш учун, шунингдек руҳий касалликка чалинган шахсларни мажбурий даволаш учун бериш ва қабул қилиш асослари, шартлари ҳамда рад этиш тўғрисидаги қоидаларни киритиш назарда тутилган.

    Қонун хорижий давлатлар судлари қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш тартиби, шахсларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ва бошқа масалаларга доир қоидаларни қамраб олган.

    Қонунда маҳкумларни жазони ўташни давом эттириш ёхуд руҳий касалликка чалинган шахсларни мажбурий даволаш учун Ўзбекистон Республикасига қабул қилиш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ҳам аниқ белгиланмоқда.

    Мазкур қоидалар белгиланиши миллий қонунчиликда маҳкумларни топшириш тартибининг норматив-ҳуқуқий асосини шакллантириб, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалар бўйича ўзининг мажбуриятларини янада тўлиқ даражада ижро этишига имконият беради.

    Муҳокама давомида Қонун маҳкумни унга белгиланган жазони ўз давлатида ўташи орқали уни ижтимоий реабилитация қилишни жадаллаштиришга, шунингдек, хориждаги фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимоя қилинишига хизмат қилиши таъкидланди.

    Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates