Хориждаги бир қатор дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари Тошкент вилоятида бўлди

    Мамлакатимизда 13 декабр 2021 1093

    Ўзбекистоннинг хориждаги бир қатор дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари Тошкент вилоятига ташриф буюрди.

    Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Ўзбекистоннинг 30 дан ортиқ хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари Тошкент вилоятида бўлди.

    Дастлаб, маҳаллий ва хорижий ҳамкорларнинг бир қатор лойиҳалари тақдимоти, жумладан, «Ангрен ЭИЗ» да 30 дан ортиқ инвестиция киритилиши лозим бўлган объектларнинг имтиёзли шартлари билан танишишди.

    Таъкидланганидек, Тошкент вилоятида ҳам хорижий, ҳам маҳаллий инвесторлар учун катта салоҳият ва имкониятлар бор. Лекин, хорижий инвесторларга яратилаётган имтиёзлар билан бирга солиқ, божхона тизимида ҳал этилиши лозим бўлган айрим масалалар борлиги ўртага ташланди.

    Шунингдек, «Нурафшон бизнес сити»ни қуриш бўйича ҳорижий инвесторларни таклиф қилиш масаласи муҳокама этилди. Мазкур ҳудуднинг инфраструктураси, коммуникация тизими бўйича иштирокчиларга батафсил маълумотлар берилди.

    Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ҳудудларда бўлиб, ўрганиш олиб борди.

    Жумладан, Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси О. Акбаров Ангрен шаҳридаги керамик плиталар ва кафеллар ишлаб чиқариш корхоналарида бўлиб, соҳа мутахассисларини жалб қилиш ҳамда зарурий ускуналар етказиш борасида таклифларни илгари сурди, деб хабар беради Тошкент вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates