Хориждаги Ўзбекистон фуқаролари давлат хизматларидан фойдалана оладими?

    Ижтимоий ҳаёт 7 май 2021 433

    — Мен айни пайтда вақтинчалик хорижда эдим. Оилавий масалада давлат хизматларидан фойдаланишимга тўғри келиб қолди. Айтинг-чи, хориждаги Ўзбекистон фуқаролари давлат хизматларидан қандай фойдаланишлари мумкин?

    Саволга ДХА Самарқанд вилоят бошқармаси масъул ходими Хуршид МУХТОРОВ жавоб берди.

    — Хорижда бўлиб турган мамлакатимиз фуқаролари ҳам давлат хизматларидан фойдаланишлари мумкин. Бунинг учун my.gov.uz манзили орқали Ягона интерактив давлат хизматлари порталига кириш зарур. Бунда портал ёрдамида керакли хизмат тури танланса бас.

    Махсус йўриқнома орқали уларни онлайн олиш имконияти мавжуд. Шунингдек, давлат хизматларидан онлайн фойдаланилгани учун фуқарога тўлов жараёнида 10 фоизлик чегирма ҳам тақдим этилади.

    Фақат давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш учун фуқароларимиз электрон рақамли имзо калитидан фойдаланишлари лозим бўлади. ЭРИ калитини олиш учун ҳукумат қарори билан тасдиқланган Маъмурий регламентга кўра Давлат хизматлари марказлари (ўзи келган ҳолда) ёки my.gov.uz портали ҳамда e-imzo.uz расмий веб-сайти орқали олиш ҳам мумкин.

    Давлат хизматлари марказлари орқали олганда фақатгина паспорт ва «флешка»ни тақдим этиш кифоя.

    ДХА Самарқанд вилоят бошқармаси

    Ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates