Хориждаги референдум жараёнларининг сўнггиси АҚШдаги ваколатхоналарда якунланади

    Воқеа-ҳодисалар 30 апрел 2023 721

    Ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев Ўзбекистон Республикаси Референдуми бўйича хорижда муддатидан олдин овоз бериш натижалари ҳақида маълумот берди.

    Ўзбекистоннинг хориждаги Элчихона ва Бош консулхоналари томонидан жорий йилнинг 19-26 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси референдумининг муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари амалга оширилди.

    Ўзбекистон фуқаролари зич жойлашган 40 та хорижий давлатларда, жумладан дипломатик ваколатхоналаримиз мавжуд бўлмаган шаҳарларда қўшимча равишда жами 1 003 та муддатдан олдин овоз бериш нуқталари ташкил этилди.

    Ушбу муддатдан олдин овоз бериш жараёнида 159 276 нафар фуқароларимиз ўз конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланишди.

    Хориждаги референдум жараёнларини ОАВда ёритилишини таъминлаш мақсадида Россия (Москва, Санкт-Петербург, Владивосток шаҳарлари), Корея Республикаси, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Туркия давлатларига Ўзбекистон МТРК ходимлари жўнатилди.

    Ҳозирги вақтда, юртимизнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари мавжуд бўлган 39 та давлатда 55 та референдум участкалари ташкил этилган.

    Хориждаги референдум жараёнларининг дастлабкиси 30 апрель куни юртимизнинг Япония ва Кореядаги дипломатик ваколатхоналарида Тошкент вақти билан соат 04.00 да бошланиб, сўнггиси Америка Қўшма Штатларидаги ваколатхоналарда 1 май куни соат 05.00 да якунланишини маълум қилинди.

    Ҳозирги вақтда мамлакатимизнинг Шарқ ва Осиё мамлакатларидаги дипломатик ваколатхоналарида, хусусан, Япония, Корея Республикаси, Сингапур, Малайзия, Индонезия, Ҳиндистон, шунингдек, Россия Федерациясининг Владивосток, Новосибирск, Екатеринбург шаҳарларида ҳамда қўшни мамлакатларда овоз бериш жараёни бошланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates