Хориждаги ватандошлар манфаатлари ҳам инобатга олинганлиги эътироф этилди

    Кеча мамлакатимизнинг Қоҳира шаҳридаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган 26-референдум участкасида «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдумда муддатидан олдин овоз бериш бошланди.

    Референдум участкасида Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, жумладан мамлакатимизда амалга оширилаётган конститутциявий ислоҳот ва референдум мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумотлар, видео, фотоматериаллар, инфорграфик плакатлар ўрнатилган.

    Мисрдаги фуқароларимиз Бош қомусимизга киритилаётган ўзгариш ва қўшимчалар ҳуқуқий жамият барпо этишни кўзлаган ҳолда амалга оширилаётганини, унда хориждаги ватандошлар манфаатлари ҳам инобатга олинганлигини эътироф этаяптилар.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 55 та референдум участкаси ташкил этилган.

    Энг яқин референдум сайлов участкалари ҳақидаги маълумотни «Дунё» АА томонидан ишлаб чиқилган ва 74 мингдан ортиқ киши фойдаланган участка сайлов комиссиялари манзилларининг электрон харитасидан олиш мумкин.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates