Хориждан навбатдаги қаровсиз қолган болалар гуруҳи олиб келинди

    2024 йил 1 сентябрь куни 14 нафар Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ота-она қарамоғисиз қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик болалар юртимизга қайтариб олиб келинди.

    Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

    Болалар Тошкентга олиб келиниб, ота-онаси ва ўз яқинларининг қарамоғига қайтарилади.

    Уларга ўзларининг яшаш манзилига яқин «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан бир қатор ижтимоий хизматлар, жумладан, болаларнинг ўзлари ва уларнинг оила аъзоларига психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб бориш белгиланган.

    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари ҳамроҳлигида хорижий мамлакатларда ота-она қарамоғисиз қолган ва юртимизга қайтарилиши режалаштирилган вояга етмаган болаларни олиб келингунига қадар уларни оилаларига қайтариш ва жамиятга ижтимоийлашувини ташкил этиш бўйича зарур тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates