Хорижий давлатлардан келувчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни жойлаштириш воситаларида вақтинча рўйхатга олиш тартиби тасдиқланди

    Хорижий давлатлардан келган шунингдек, республиканинг бошқа ҳудудларида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни жойлаштириш воситалари ёки даволаш муассасаларида вақтинча рўйхатга олиш тартиби тасдиқланди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 апрелдаги «Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5984-сонли Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 593-сон қарори билан «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги Низом» тасдиқланди.

    Ҳужжат хорижий давлатлардан келган, шунингдек, республиканинг бошқа ҳудудларида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, жойлаштириш воситалари ёки даволаш муассасаларида электрон тизими орқали вақтинча рўйхатга олиш тартиботларини назарда тутади.

    Қарорга биноан:

    – Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг белгиланган тартибда сертификатсиз ва «E-mehmon» дастурисиз фаолият юритиши тақиқланади;

    – Вақтинча рўйхатга олинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга даволаш муассасаларидан мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ карточка расмийлаштириб берилади.Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг масъул шахслари келганлар ҳақидаги маълумотни улар жойлашган вақтда «E-mehmon» дастурига киритадилар;

    – Таклиф қилган (қабул қиладиган) жисмоний ва юридик шахслар шу жумладан туроператор ва турагентлар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган хуқуқлари ва мажбуриятлари ўз вақтида тyшунтириб берилишини таъминлайдилар, шунингдек, уларни ушбу Низомга мувофиқ вақтинча рўйхатдан ўтишни, бўлиш муддатини узайтиришни, республика ҳудудида ҳаракатланишини ҳамда ўзларига белгилаб берилган бўлиш муддати тугагач, Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишини таъминлаш yчун жавобгар бўладилар;

    – Жойлаштириш воситалари ёки даволаш муассасаларига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча рўйхатга олиш улар келиб жойлашгандан кейин ушбу воситалар ва муассасаларнинг маъмурияти томонидан яшаш ryвоҳномаси ёки ID-kapтa ёҳуд ҳаракатланиш ҳужжати асосида амалга оширилади.Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг масъул шахслари келганлар ҳақидаги ахборотни улар жойлашган вақтда «E-mehmon»дастурига киритадилар.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates