Қарорга кўра:
хорижий давлатларда “Ўзбек академияси” (“Uzacademy”) интернет платформаси ташкил этилади;
Платформа Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётини замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўргатишни назарда тутади.
юртимизнинг бой илмий, тарихий, маданий ва маънавий меросини ўрганишга қизиқиш юқори бўлган хорижий таълим ва илмий ташкилотларда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг марказлари (марказлар) ҳамда “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетининг “Ўзбекшунослик” (“Uzbek Studies”) кафедралари фаолияти йўлга қўйилади;
2024 йил 1 майдан мазкур марказлар ҳамда кафедралар Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётига оид ўқув қўлланма ва дарсликлар, аудио ва видеоматериаллар билан қуйидаги миқдорларда таъминланади:
▫️200 та – ўзбек тилини ўрганиш учун;
▫️100 та – ўзбек адабиётини ўрганиш учун;
▫️100 та – Ўзбекистон маданиятини ўрганиш учун;
▫️100 та – Ўзбекистон тарихини ўрганиш учун;
▫️20 та – маданий мерос ва туризмни ўрганиш учун.
2024 йил якунигача хориждаги ўзбек миллий маданий марказлари ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳузурида ўзбек тили курслари ташкил этилади.