“Оммавий диктант” лойиҳаси давом этмоқда

    Лойиҳанинг навбатдагиси Жамоат хавфсизлиги университетида ўтказилиб, университетнинг 700 га яқин курсант ва талабалари иштирок этди.

    “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг “Аёллар ва ёшлар қанот”лари ташаббуси билан Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази билан ҳамкорликда “Оммавий диктант” лойиҳаси давом этмоқда. Лойиҳанинг навбатдагиси Жамоат хавфсизлиги университетида ўтказилди.

    Лойиҳада университетнинг 700 га яқин курсант ва талабалари иштирок этиб, Низом талаблари асосида ўзларининг саводхонлик даражасини кўрсатди.

    Лойиҳа Низомига мувофиқ бундан кўзланган мақсад аҳолининг ўзбек тилини билиш даражасини ўрганиш, нутқ маданияти билан боғлиқ салбий таъсирларга қарши курашиш, ўзбек ёзувига асосланган лотин алифбосига оид ислоҳотларни жадаллаштириш ва бу борада бошқарув органлари ҳамда жамоатчилик вакиллари масъулиятини оширишдир.

    Ўзаро келишувга асосан Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази билан ҳамкорликда мунтазам равишда республика миқёсида корхона, ташкилот, муассасаларда “Оммавий диктант” лойиҳаси ўтказилади.

    Тадбирда Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази мутахассислари курсантлар ва талабалардан “Миллий қадриятлар она тили билан цингади” мавзусида диктант олдилар. Якуний натижаларга кўра ўн нафар талаба ва курсантлар ғолиб деб топилиб (1-ўрин 2 нафар, 2-ўрин 4 нафар, 3-ўрин 4 нафар), Миллий тикланиш демократик партиясининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates