Ўзбек адабиёти дурдоналари араб тилига таржима қилинади

    Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори Гулчеҳра Рихсиева Қоҳирада Айн Шамс университети ректори Маҳмуд ал-Метейни билан учрашди.

    Музокараларда асосий эътибор икки олий таълим муассасаси ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш ва унинг истиқболли йўналишларини белгилаш масалаларига қаратилди.

    Айн Шамс университети ректори Маҳмуд ал-Метейни Тошкент давлат шарқшунослик университетида талабалар учун қисқа муддатли курслар ташкиллаштириш, ушбу соҳа мутаҳассисларининг Ўзбекистонга тажриба алмашиш сафарларини уюштиришга қизиқиш билдирди.

    Томонлар Айн Шамс университети Тил ва адабиёт факультети профессори, «Бобурнома» китобини араб тилига таржима қилган Магда Маҳлуф ҳамда ушбу факультет кафедра мудири доктор Муҳаммад ал-Гибали билан Тошкент давлат шарқшунослик университети мутахассислари кўмагида ўзбек адабиёти дурдоналарини араб тилига таржима қилишга келишиб олди.

    Маълумот учун, Айн Шамс университети 1950 йилда ташкил этилган бўлиб, Мисрдаги энг йирик олий ўқув юртларидан бири ҳисобланади. Университет ҳозирги кунда дунёдаги энг нуфузли 800 та олий таълим муассасалари қаторидан ўрин олган. Олий билим юрти таркибида 19 та факультет ва битта институт мавжуд. Университетда 10 мингдан ортиқ ўқитувчилар 200 мингга яқин маҳаллий ва хорижий талабаларга таълим бермоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates