Японияда ўзбек тили бўйича янги ўқув қўлланма нашр этилди

    Таълим 8 январ 2024 1265

    Токио хорижий тиллар университети кичик илмий ходими Хидака Шинсуке “New Express + Uzbek language” номли ўқув қўлланмасини ишлаб чиқди.

    Лотин алифбосида ёзилган ушбу қўлланма 160 бет ва 20 та дарсликдан иборат. Дарслик бошланғич даражада ўзбек тилини ўрганаётганларга мўлжалланган бўлиб, у ўзбек тили грамматикаси ҳақида тушунча беради. Шу билан бирга, ўқувчиларга оғзаки сўзлаш кўникмаларини шакллантириш мақсадида китобнинг овозли шакллари ҳам тайёрланган.

    Муаллифнинг айтишича, мазкур ўқув қўлланмаси орқали бемалол Ўзбекистонда таржимонсиз саёҳат қилиш ёки бизнес ташрифларини амалга ошириш мумкин бўлади.

    “New Express + Uzbek language” қўлланмаси “Hakusuisha Publishing Co., Ltd.» нашрлик уйи томонидан чоп этилди. Китоб шу йил 29 январдан бошлаб сотувга чиқарилади.

    Хидака Шинсуке PHD илмий даражасига эга. У 2007 йилдан буён ўзбек тилини ўрганиб келади. 2014-2016 йилларда Ўзбекистон Фанлар академиясида илмий изланишлар олиб борган ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва “Ўзбекистон-Япония» марказида япон тилидан дарс берган. Хидака Шинсуке 2021 йил апрель ойида Токио хорижий тиллар университети қошидаги Open Academy дастури негизида ўзбек тили курслари очди.

    Япониялик ёш олим, шунингдек, “Ўзбек тилидаги тахмин ёки мумкинликни ифодалайдиган аналитик ифодалар орасидаги фарқлар”, “Ўзбек тилидаги “= чи” юкламасининг вазифалари” каби 20 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи ҳамдир, деб хабар беради “Дунё” АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates