"Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловининг туман босқичига старт берилмоқда

    Жорий йилнинг 19 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловининг туман (шаҳар) босқичи ўтказилади.

    Танловда жорий ҳолатга кўра Республика бўйича 6885 та мактаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ахборот тизимда рўйхатдан ўтган.

    Танловнинг биринчи (туман) босқичида мактаб жамоаларининг билими А,Б ва C бўлимлардан иборат 3 та йўналишда: грамматика, ўқиб тушуниш ва луғат бойлиги бўйича синовдан ўтказилади. Ҳар бир йўналиш бўйича саволлар қийинлик даражаси оддийдан мураккабга томон CEFR шкаласи бўйича А1 дан C1 даражагача ошиб боради.

    Туман (шаҳар) босқичида умумий натижаларга кўра энг юқори балл тўплаган мактаб ғолиб деб топилади ҳамда кейинги босқич (вилоят босқичи)га йўлланмани қўлга киритади. Бундан ташқари, 1-,2- ва 3-ўринларни эгаллаган мактаблар совриндор деб топилиб, мос равишда 100 миллион, 75 миллион ва 50 миллион сўм миқдорида Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини билан мукофотланади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates