Хорижий тилларни яхши ўзлаштирган тиббиёт олий ўқув юртлари ва техникумлари талабалари учун стипендия жорий этилди

    Таълим 15 август 2023 3212

    2023/2024 ўқув йилидан тиббиёт олий таълим муассасалари ҳамда Абу Али бин Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумларида таҳсил олувчи, хорижий тилларни яхши ўзлаштирган талабалар рағбатлантириб борилади.

    Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 11 августдаги тегишли буйруғи қабул қилинди.

    Унга кўра, тиббиёт олий таълим муассасалари ҳамда Абу Али бин Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумларида таълим олувчи, камида 7,5 инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи халқаро тан олинган сертификатга (IELTS Academic) ҳамда немис ва француз тилини билиш даражасини белгиловчи С1 халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган талабаларга 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб, уларнинг сертификати амал қилиш даврида базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида ҳар ойлик стипендия тўлаб бориш тартиби жорий этилади.

    Мазкур стипендия Президентимизнинг 2020 йил 7 апрелдаги ПҚ-4666-сон қарорининг 4-бандида назарда тутилган тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларига бериладиган тўловга қўшимча равишда берилади.

    Бунинг учун тиббиёт олий таълим муассасалари ректорлари ҳамда Абу Али бин Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумлари директорлари томонидан ҳар чоракда ушбу стипендияни олишга талабгор бўлган номзодлар тўғрисидаги қўшимча маълумотлар вазирликнинг Илм-фан ва таълим бошқармасига киритиб бориши белгиланган.

    Маълумот ўрнида, айни пайтда вазирлик тизимидаги тиббиёт олий таълим муассасаларининг 9 тасида хорижий тилларни билиш даражаси бўйича белгиланган мезонларга мос 56 нафар талаба таҳсил олмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates