Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тубдан кучайтирилади

    Мамлакатимизда 27 апрел 2022 1201

    2022 йил 26 апрель куни Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева бошчилигида хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, вояга етмаганларга нисбатан ножўя ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарликни янада кучайтириш масалаларига бағишланган мажлис бўлиб ўтди.

    Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари, шунингдек, вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Қайд этиш жоизки, авваллари ушбу тоифадаги инсонларга тазйиқ ва зўравонлик ёпиқ мавзу бўлиб, у очиқ-ошкора муҳокама қилинмас эди. Бугунги очиқлик сиёсати туфайли аёлларнинг муаммолари юқори минбарларда тилга олинмоқда, хотин-қизларнинг йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолари ҳал этилмоқда.

    Афсуски, соҳада амалга оширилаётган ишларга қарамасдан, салбий ҳолатлар ҳанузгача содир этилмоқда. Хотин-қизлар ва вояга этмаганларга нисбатан зўравонлик ва шилқимлик ҳолатлари ҳали ҳам учраб турибди. Бу амалдаги қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш нормаларини пухта кўриб чиқишни, уларни мавжуд воқеликка мослаштиришни талаб қилади.

    Шу муносабат билан Олий Мажлис Сенатида Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, вояга етмаганларга нисбатан номақбул ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарликни янада кучайтириш масалаларини ўрганиш бўйича Ишчи гуруҳ тузилди. Унга ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш, халқаро тажрибани чуқур ўрганиш ҳамда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифалари юклатилган, улар кейинчалик мамлакат парламенти томонидан кўриб чиқилади.

    Бундан ташқари, ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган ишларни ўз ичига олган Чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Эътиборлиси, уни амалга оширишга ихтисослашган фаолият билан шуғулланаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва мустақил экспертлар жалб этилади.

    Шу муносабат билан ННТ, фуқаролик жамияти институтлари вакилларини, олимлар ва мутахассисларни Олий Мажлис Сенатида ташкил этилган Ишчи гуруҳ фаолиятида фаол иштирок этишга чақирамиз (senat14@exat.uz, qonunchilik@senat.go.uz).

    Ўзбекистон Республикаси
    Олий Мажлиси Сенатининг
    Ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates