ОТБ Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида электр узатиш тармоғини қуриш учун 15 миллион доллар ажратди

    Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Тожикистонга ўз энергетика тизимини Ўзбекистон билан тармоқлараро уланиш орқали Марказий Осиё энерготизимига улаши учун 15 миллион доллар миқдоридаги грант маблағи ажратди.

    Бу маблағ Тожикистон шимолидаги Согд подстанцияси ва Ўзбекистондаги Янги Сирдарё подстанциясини уловчи 500 киловатт қувватли 22 километрли электр узатиш линиясини қуришга ишлатилади.

    Мазкур лойиҳа Марказий Осиё мамлакатлари — Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида электр энергияси импорти ва экспорти ҳажмини ошириш имконини беради. Шунингдек, электр энергияси таъминотидаги узилишларнинг олдини олиш учун инфратузилмани яхшилашга хизмат қилади.

    Ундан ташқари, у Тожикистон энерго тизимини бошқариладиган қувват таъминотига тайёрлашга ёрдам беради. Бу эса, ҳудудда тикланадиган энергия манбалари сокин интеграциясини таъминлайди.

    Келажакда ушбу лойиҳа Тожикистондаги Роғун гидроэлектростанцияси учун қувват эвакуацияси схемасининг муҳим элементи бўлиб қолади, деб хабар беради ОТБ бакн матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates