Кимё бўйича Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди

    2024 йил учун кимё бўйича Нобель мукофоти америкалик Дэвид Бейкер ва британиялик олимлар Демис Хассабис ва Жон Жамперга оқсил молекулалари соҳасидаги илмий янгиликлари учун берилди.

    Швеция қироллик фанлар академиясининг Нобель қўмитаси эълон қилганидек, Бейкер оқсил молекулаларини компьютер дизайни соҳасидаги ишлари учун, Хассабис ва Жампер эса оқсилларнинг тузилишини башорат қилишга ёрдам берган тадқиқотлари учун мазкур мукофотга лойиқ кўрилди, деб хабар беради ria.ru.

    Ўтган йили америкалик олимлар Мунги Бавенди ва Луи Брюс ва россиялик Алексей Екимов квант нуқталарини кашф этгани ва синтез қилгани учун кимё бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган эди.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates