Ховособод қишлоғига «Туризм қишлоғи» мақоми берилади

    Туризм 27 октябр 2020 3692

    Сирдарё вилоятининг бой туристик салоҳиятга эга Ховос тумани аҳолиси «Туризм қишлоғи» ташкил этиш бўйича таклифлар берган.

    Археологлар томонидан қазишма ишларининг дастлабки натижалари гувоҳлик беришича, Ховос 2400-2500 йиллик тарихга эга ниҳоятда қадимий шаҳарлардан бири саналади.

    Тарихчиларнинг маълумотларига кўра, Ховосда 28 та табаррук қадамжо бўлган. Ҳозирги кунга қадар улардан 12 таси сақланиб қолган. Шулардан бири «Хасти бузургон» зиёратгоҳи саналади. Бу зиёратгоҳда «Хасти бузург» лақаби билан улуғланган Жобир бобонинг қабри жойлашган. Ривоят қилишларича, Жобир бобо Ховос ва унинг атрофларига Ислом динини ёйиш учун келган. Бу инсон Ховосни обод қилишда қатнашган ва халқ ўртасида илм-маърифат тарқатган. Шу сабабли «Хасти бузург» дея улуғланган. «Биби оча» зиёратгоҳида Жобир бобонинг турмуш ўртоғи Биби Хадича дафн этилган.

    Бу ерда она ёки бувига оча дея мурожаат қилишгани сабабли у киши Биби оча дея эътироф этилган. «Юсуфбобо» зиёратгоҳида эса қадимда Ховосда темирчилик билан шуғулланган ва табиблик қилган, кейинчалик темирчилар пири деб улуғланган Юсуфбобо мақбараси мавжуд. «Шербобо» мақбарасида эса олис ўтмишда Ховосни душманлардан ҳимоя қилган, ҳимоячиларга бош бўлган Иброҳим исмли шерюрак инсон дафн этилган. Қадимий «Намозгоҳ» масжидини ховосликлар Жобир бобонинг етук, донишманд фарзандлари шарафига «Саъду Саъид» (Саййидларнинг улуғи) номи билан аташган. Бу зиёратгоҳларнинг аксарияти бугунги кунда обод масканларга айлантирилган.

    Мазкур ҳудудда яшовчи тадбиркорлар ўз уйида оилавий меҳмон уйлари ҳамда миллий ҳунармандчилик устахоналарини яратиш бўйича таклифларини билдиряпти. Хулоса қилиб айтганда, бой туристик салоҳиятга эга Ховос тумани аҳолиси «Туризм қишлоғи» ташкил этиш бўйича таклифлар билдиряпти, деб хабар беради Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates