Якка тартибдаги тадбиркорларнинг қарийб 40 фоизи хотин-қизлардан иборат

    Мамлакатимизда 14 январ 2022 697

    Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан аёлларни қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан онлайн шаклдаги видео мулоқоти бўлиб ўтди.

    Унда манфаатдор вазирлик ва идоралар, жумладан Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлари, Савдо-саноат палатаси, Бизнес Омбудсман, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Давлат хизматлари агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Марказий банк, Ҳунарманд уюшмаси, «Тадбиркор аёл» ишбилармон аёллар ассоциацияси масъул ходимлари иштирок этди.

    Маълумки, ишбилармон, тадбиркор аёллар мамлакат тараққиётида иқтисодий ўсишни таъминлаш, иш ўринлари яратиш, инновацияларни рағбатлантиришда муҳим роль ўйнайди. Шу боис, мамлакатимизда ҳам аёлларнинг барча жабҳаларда фаоллигини оширишга қаратилган сиёсат амалга оширилиши натижасида ташаббускор, интилувчан, ғайратли, юқори малакали мутахассис ва тадбиркор хотин-қизлар сони тобора ортиб боряпти.

    Мулоқотда қайд этилганидек, сўнгги уч йилда иқтисодий фаол аёллар сони 10 фоизга ошди. Давлат ташкилотларида ишлаётганларнинг 42,7 фоизини аёллар ташкил этмоқда. Мамлакатимизда хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар ҳамда кўрсатилаётган эътибор натижасида улар томонидан 130 мингга яқин тадбиркорлик субъекти самарали бошқариб келинмоқда. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг қарийб 40 фоизи хотин-қизлардан иборат.

    Шу ўринда таъкидлаш лозимки, 2021 йил 13-15 октябрь кунлари Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган учинчи Евроосиё аёллар форумида иштирок этган эди. Унда билдирилган таклифлар ва келишувларни татбиқ этиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси юзасидан «Йўл харитаси» тасдиқланиб, унга кўра Ўзбекистоннинг хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича тажрибасини халқаро кенг тарғиб этиш ҳамда бу борада тақдимот тайёрлаш вазифаси юклатилган эди.

    Шунга мувофиқ муҳокамалар давомида ушбу тақдимот материалларини тайёрлаш юзасидан масъулларга сўнгги 3 йил давомида мамлакатимизда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар, илғор тажрибалар ҳақида маълумотларни умумлаштириш, таҳлил этиш ва белгиланган муддатларда ишчи гуруҳга тақдим этиш вазифаси топширилди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates