Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудига нисбатан салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда

    Эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан кам булутли ва нисбатан иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.

    Фақат Қорақалпоғистон Республикасида айрим жойларда 16 август куни кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

    Ҳаво ҳарорати 15-16 август кунлари асосан +30...+35 даража, жанубда +38 даражагача бўлади.

    Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудига нисбатан салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати 2-3 даражага пасаяди.

    Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 17 август куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

    Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

    Тошкентда: бугун ва эртага асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади, 17 август — якшанба куни ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

    Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-15 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

    Ҳарорат кечалари +19...+21 даража, кундуз кунлари 15-16 авустда +32...+35 даража, 17 августда +28...+30 даража бўлади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates