Яман ҳусийлари Исроилга жавобан унга ракета зарбалари берди

    Исроилнинг бир қанча ҳудудларида, жумладан Қуддус, Ўлик денгиз соҳиллари ва Яҳудия ҳудудида ракета ҳақида огоҳлантириш сиреналари янгради.

    Яманлик ҳусийлар Исроил мудофаа кучларининг яқинда ўтказган “Қора байроқ” операциясига жавобан 7 июлга ўтар кечаси Исроилга ракета зарбалари берди. Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) ўз матбуот хизматига таяниб, воқеа ҳақида 7 июль, душанба куни маълум қилди.

    Ҳарбийларга кўра, ракета учирилиши аниқланган ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари таҳдидни зарарсизлантириш бўйича фаол ишламоқда. Ҳодисадан сўнг дарҳол Исроилнинг бир қанча ҳудудларида, жумладан Қуддус, Ўлик денгиз соҳиллари ва Яҳудияда ракета ҳақида огоҳлантириш сиреналари янгради. ЦАХАЛ аҳолини Ички фронт қўмондонлиги томонидан берилган кўрсатмаларга амал қилишга чақирди.

    ЦАХАлнинг соат 4:20 даги янгиланган маълумотларига кўра, Яман ҳудудидан бир эмас, иккита ракета учирилган. Ҳарбийлар уларни тутиб олишга уринишлар бўлганини айтди.

    Исроил кучлари 7 июнь куни Яманда ўтказган “Қора байроқ” операцияси, Исроил расмийларига кўра, ҳусийлар томонидан террорчилик фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланиладиган бандаргоҳлар ва электр станцияларига ҳаво ҳужумларини ўз ичига олган. Бу томонлар ўртасидаги можаронинг кескинлашувининг навбатдаги босқичи бўди, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates