Исроилнинг “Қизил Девид” фавқулодда хизматларидан берилган баёнотда, Исроил жанубидаги Эйлат шаҳрида Ямандан келган портловчи учувчисиз учоқ ҳалокатида жароҳатланганлар сони ортгани қайд этилди.
Баёнотда, учувчисиз учоқ ҳужумида 50 кишининг яралангани, улардан 3 нафарининг аҳволи оғир экани, жабрланганларнинг тиббий муолажалар учун ҳудуддаги Йосефталь шифохонасига олиб борилганлиги қайд этилди.
Исроил давлат телевидениесининг – KANнинг хабар беришича, Ямандан учувчисиз учоқ Эйлатдаги меҳмонхона яқинида қулаб тушган. KANнинг маълум қилишича, Исроил армияси ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталарини ишга туширган, бироқ учувчисиз учоқни уриб тушира олмаган.
Yedioth Ahronoth газетаси хабарида қайд этилишича, учувчисиз учоқ Эйлат марказида, савдо ва кўнгилочар жойлар жойлашган ҳудудга қулаб тушган.
Исроил армияси Ямандан ҳусийлар томонидан учирилган учувчисиз учоқни тутиб олишга уринишлар муваффақиятсизликка учраганини билдирди.
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеода Ямандан учирилган учувчисиз учоқ қирғоқ яқинида қулагани акс этган.
7 сентябрь куни Ямандан ҳусийлар томонидан учирилган учувчисиз учоқ мамлакат жанубидаги Рамон аэропортида қулаб тушганди ва бир киши енгил жароҳат олган эди, деб хабар берди aa.com.tr.









