Яна бир янги хизмат: IELTS сертификати олганларнинг пули қайтариб берилади

    Таълим 9 май 2021 17395

    Энди Давлат хизматлари марказларида яна бир янги хизмат —имтиҳон харажатларини қайтариб бериш хизмати кўрсатилади.

    Нафақат IELTS, балки TOEFL, GMAT, GRE ва SAT каби халқаро имтиҳон топшириш харажатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб тўлиқ қоплаб берилади.

    Хўш, бунинг учун қаерга мурожаат қилиш керак?

    Албатта, Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) рўйхатдан ўтиб, хизматдан фойдаланиш мумкин.

    Сўровномага имтиҳон топшириш харажати тўланганини тасдиқловчи тўлов квитанцияси ҳамда махсус сертификат (pdf форматда) илова қилинади.

    Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг хаққонийлигига ариза берувчи масъул ҳисобланади.

    Қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда ариза берувчига компенсация тўлаб берилади:

    - Имтиҳонда тўпланиши лозим бўлган юқори баллнинг (даража) минимал кўрсаткичи ёки ундан юқори натижа қайд этганда. Мисол учун, IELTS сертификати учун 7 ва ундан юқори балл тўпланганда;

    - Махсус сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кун ўтмасдан компенсация тўлашни сўраб мурожаат қилганда.

    - Махсус сертификатда кўрсатилган имтиҳон натижасининг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги Инспекция томонидан тасдиқланганда.

    Қанча муддатда тасдиқланганидан қатъи назар махсус сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланганда махсус сертификат эгаси бўлган ариза берувчиларнинг электрон реестрини шакллантиради. Ушбу электрон реестрга мувофиқ компенсация маблағларини Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат «Халқ банки»нинг ҳисобварағига молиялаштиради ва хизмат натижаси бўйича ариза берувчига 15 календарь кунда СМС хабарнома юборилади.

    Фазлиддин Пардабоев,

    Давлат хизматлари агентлиги

    Сирдарё вилоят бошқармаси масъул ходими.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates