Яна юқори тезликда ҳаракатланувчи электр поездлар сотиб олинади

    Транспорт 19 май 2022 1258

    Шу кунларда Испания давлатининг Patentes Talgo S.L.U. компанияси бошқаруви раиси Гонсало Уркихо Фернандес де Араос бошчилигидаги делегациясининг учрашуви бўлиб ўтди.

    «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси в. б. Х.Н.Ҳасилов билан бўлиб ўтган учрашувда кўп йиллик ҳамкорликни ҳамда икки томонлама самарали муносабатларнинг янада ривожланиши борасидаги қатор масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, юртимизда йўловчи поезд қатновлари ривожланиши ва янги темир йўл линияларини электрлаштириш (Бухоро – Урганч – Хива) билан боғлиқ истиқболли режалар, хусусан янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электр поездларни сотиб олиш масаласи муҳокама қилинди. Томонлар ушбу масала юзасидан батафсил ишлаш (шартномани имзолаш ва бошқалар) яқин келажакда амалга оширилишига келишиб олдилар.

    Шунингдек, ташриф давомида делегация аъзолари Ўзбекистондаги Patentes Talgo S.L.U. ваколатхонаси раҳбари Антонио Мартинез билан биргаликда «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларига сервис хизмати кўрсатиш марказига ташриф буюрди. Меҳмонлар ҳаракат таркибларига техник хизмат кўрсатиш бўйича олиб борилаётган ишлар, поездларнинг ҳаракатини онлайн мониторингини олиб бориш ва ходимларнинг иш шароитлари билан танишдилар. Учрашув доирасида юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларга техник хизмат кўрсатиш масалалари ҳам кўриб чиқилди, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates