“Янги Ангрен” ИЭСда юз берган чақнаш юзасидан расмий муносабат билдирилди

    Энергетика 21 январ 2021 1424

    Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати “Янги Ангрен” ИЭСда юз берган чақнаш юзасидан расмий муносабат билдирди.

    Қайд этилишича, 2021 йил 20 январь куни соат тахминан 11:42 да Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг қозон агрегатида кўмир-кукуни ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

    19 январь куни Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг 5-сон энергоблоки қозон агрегатидаги нуқсон туфайли таъмирга чиқарилган. Электр станция 560 МВт қувват билан ишлаган. 4 та энергоблок ишда, битта энергоблок заҳирада бўлган.

    20 январь куни “Востокэнерготеплоизоляция” АЖ ва “Энергоқозонтозалаш” МЧЖнинг таъмирлаш ишаларини бажарадиган пудрат ташкилотлари ишни хавфсиз бажариш учун йўриқнома ўтказилиб ишга қўйилган.

    Энергоблок қозон агрегатида таъмир ишларини бажариш вақтида кўмир-кукуни ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Натижада “Востокэнерготеплоизоляция” АЖнинг 3 нафар ходими олинган жароҳатлар натижасида вафот этган, “Энергоқозонтозалаш” МЧЖнинг 3 нафар ходими турли даражадаги куйиш жароҳатлари олишган. Айни пайтда улар шифохонада шифокорлар назорати остида, уларнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.

    Мазкур ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги раҳбарияти, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ва бошқа тегишли идора вакиллари Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясига зудлик билан етиб боришган.

    Ҳозирда тегишли тергов орган ходимлари томонидан ходисанинг асосий сабаблари ўрганилмоқда. Ходиса сабаблари тўғрисида расмий маълумотлар батафсил берилади.

    Пудрат ташкилотлари ва касаба уюшма қўмиталари раҳбарияти томонидан вафот этганлар ҳамда жароҳат олганларнинг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.

    Ижтимоий тармоқларда архив характеридаги видеолар тарқатилган бўлиб, бу бугунги воқеаларга алоқадор эмаслигини билдирамиз.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates