Администрация раҳбари ўринбосари, айни пайтда дарсликларни такомиллаштириш ишчи гуруҳи раҳбари Комил Алламжоновнинг йиғилишда маълум қилишича, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 14 та мактаб, 139 та синфда 1-4 синфлар учун дарсликлар тажриба-синовдан ўтказилади. Жараёнда 4146 нафар ўқувчи иштирок этади.
Аниқ ва табиий фанлар дарсликлари, ўқув дастурлари юзасидан финляндиялик мутахассислар хулосалари олинмоқда ва уларни чоп этиш бўйича Отава ҳамда Санора нашриётлари билан онлайн муҳокамалар ташкил этилди.
Сардор Умурзаков бу жараёнда ҳокимлар фаол иштирок этиши, бироқ халал бермаслиги кераклигини таъкидлади.
«Бу жараён ҳақида ҳокимлардан сўрасангиз, улар бундан бехабар бўлиб чиқади. Лекин улар бу мактабларга ёрдам бериши, оталиғига олиши керак. Оталиққа олиш деганда "ура-ура" қилиб эмас, жараёнга халақит бермаган ҳолда кўмак беришлари лозим», — деди Администрация раҳбари.